Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
2019-09-09
Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ишбилармон доиралари иштирокида "B2B" форматидаги ўзбек-турк бизнес учрашуви ва музокаралар
2019 йил 9 сентябр Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг мажлислар залида Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ишбилармон доиралари иштирокида "B2B" форматидаги ўзбек-турк бизнес учрашуви ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларнинг мақсади савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат. 10-11 сентябр кунлари Туркия делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюради. Агар сиз ушбу учрашувда иштирок этишни хоҳласангиз, қуйидаги рақамлар орқали боғланинг: 78 150-60-06 ёки телеграм: @рузи_рай Боғланиш учун шахс: Рузимуродова Райхон
Тадбирлар дастури:
Ўтказилиш жойи:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
2019-09-09:
Бошланиш санаси
2019-09-11:
Тугатиш санаси