Тошкент
2016-12-23
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган корхоналар вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида 2016 йил 23 декабр куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган корхоналар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилади.
Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад республикамизда фаолият юритаётган чет эллик инвесторлар тўқнаш келаётган муаммоларни аниқлаш ва муҳокама қилиш, шунингдек, мамлакатдаги инвестициявий муҳитни такомиллаштиришга оид “йўл харитасини” ишлаб чиқиш учун таклифлар киритишдан иборат.