Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини ратификация қилиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилади
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2016 йилга мўлжалланган ташкиий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги фаолияти ва назорат-таҳлил ишлари режасига асосан “Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини ратификация қилиш истиқболлари” мавзусида жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 15.00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2-мажлислар залида давра суҳбати ўтказиш белгиланган.
Давра суҳбатида Халқаро меҳнат ташкилотининг 81, 129, 132, 144, 183-сонли Конвенцияларнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилиниши мумкинлиги, уларни имплементация қилишни давом эттиришга доир ХМТнинг ратификация қилинган Конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилишига қаратилган тадбирларни таҳлил этиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
01.12.2016
10:33