Тошкентда биринчи Халқаро ресторан ва кафелар кўргазмаси ўтказилмоқда
29 ноябрь куни Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да биринчи Халқаро ресторан ва кафелар кўргазмаси — Expo Restaurant & Café 2016 очилиши бўлиб ўтди. Унда овқатланиш ва маҳсулотлар етказиб бериш саноати корхоналари билан бир қаторда, мазкур бозорни ходимлар, интерьерларнинг дизайнерлик ечимлари, иш кийимлари ва махсус либослар, идиш-товоқ, мебель ва ускуналар, ҳимоя тизимлари ва бошқалар билан таъминловчи компаниялар иштирок этмоқда.
Expo Restaurant & Café кўргазмасида бир қатор янги лойиҳалар, масалан, қишнинг биринчи ойида очилиши режалаштирилган «Трюфель» ресторани ҳамтақдим этилди. Оммани ҳайратлантириш ва кенг жалб қилиш учун ресторан кўргазма стендига муассасага номи берилган қимматбаҳо қўзиқорин тақдим этилган.
«Ўзэкспомарказ"да мавсумдаги энг сўнгги ҳисобланган кўргазма 1 декабрга қадар давом этади. Меҳмонларни экспозициялардан ташқари, ишбилармонлик ва кўнгилочар дастурлар, жумладан, мутахассисларнинг тренинг ва чиқишлари, совринли ўйинлар ва матер-класслар кутмоқда.
Манба: gazeta.uz
01.12.2016
10:54