СППда Ўзбекистонда биогазли мосламалар қўлланилишини рағбатлантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343 сонли Қарори билан тасдиқланган «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ, 2016 йилнинг 14 декабрь куни ССП биносида «Ўзбекистонда биогаз энергетикасини ривожлантириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбатининг ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирни ўтказишдан мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада биогаз энергетикасининг жорий ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу секторнинг ривожланиши ҳамда саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кенг қўлланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли таклифларни тайёрлашдан иборат.
Шу муносабат билан, Сизни мазкур давра суҳбатида иштирок этишга таклиф қиламиз.
Мулоқот учун: ССП Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш истиқболлари бўлимининг етакчи мутахассиси Элбек Шомуратов. Тел: (8-371) 150-91-67; Е: e.shomuratov@chamber.uz).
Тадбир дастури
2016 йил 14 декабрь Жой: ССП Катта конференция зали
Вақт |
Тадбир |
Вакиллар |
---|---|---|
09:30 – 10:00 |
Иштирокчиларни рўйхатга олиш |
|
10:00 – 10:10 |
Тадбирни очиш нутқи: Алишер Шайхов, ССП раиси |
|
10:10 – 10:30 |
Ўзбекистон Республикасида биогаз энергетикасининг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вакили |
10:30 – 10:50 |
Ўзбекистонда биогазли мосламаларни ривожлантириш, оммалаштириш ва қўллаш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар |
Энергияни тежаш ва муқобил энергия манбалари маркази вакили |
10:50 – 12:00 |
Муҳокама
|
Давра суҳбати иштирокчилари (илова қилинган рўйхатга мувофиқ) |
13.12.2016
11:24