• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларига дунё харидор

    Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида “World Food Expo Korea – 2016” озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз компания ва корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди. 

    Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилган ишлар самарасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти юксалиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. 

    Соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида “Made in Uzbekistan” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар жаҳон бозорида кенг ўрин эгалламоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бунга муайян ҳисса қўшмоқда. Тадбиркорларнинг чет элларда ўтказилаётган йирик халқаро ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиши, харидорлар топиши ва шартномалар тузишига кўмаклашмоқда. 

    Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган изчил ишлар самарасида 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар дунё бозорларига экспорт қилинаётир. Сўнгги уч йилда ташқи бозорга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми уч баробардан ошди. 

    Ишбилармонларимиз турли мамлакатларда ўтказилаётган халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиб, маҳсулот ва хизматларига янги бозорлар топмоқда. “World Food Expo Korea – 2016” кўргазмаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди. 

    Халқаро кўргазмада дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан юзлаб фирма ва компаниялар иштирок этди. Мазкур форумда озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни етиштириш ва қайта ишлашга оид энг сўнгги ютуқлар намойиш этилди. 

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маълум қилишларича, мазкур халқаро кўргазмада тадбиркорларимиз томонидан жами икки юз минг долларликдан зиёд экспорт шартномалари имзоланди. Кўргазмада Ўзбекистон компаниялари турли мамлакатларнинг фирма ва компаниялари билан ўзаро алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасидаги салоҳияти ва имкониятлари, соҳада таклиф этилаётган хизматлар билан танишди. 

    – Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар фаолиятимиз ривожида муҳим омил бўлаётир, – деди “Wheel of Progress” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдувоҳид Муҳамедов. – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида турли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда қатнашиб, маҳсулотларимизни экспорт қилмоқдамиз. Халқаро озиқ-овқат кўргазмасида қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларимиз билан иштирок этдик. Мазкур кўргазмада кўплаб компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказдик, қатор битимлар имзоладик. 

    “World Food Expo Korea – 2016” мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хизматларини халқаро бозорларга таклиф этиш, хорижий давлатлар ишбилармонлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш, юртимизга инвестициялар жалб этиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро бозор талабларини ўрганиш имконини берди. Унинг доирасида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар экспорт ҳажмини ошириш ва жўғрофиясини кенгайтиришга хизмат қилади. 

    Манба: uza.uz

    13.12.2016

    13:42

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06