• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Истиқлол очган барака эшиги

     

    “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси билан экспорт қилинаётган экологик тоза, сифатли, хуштаъм, энг асосийси фойдали ва тўйимли маҳсулотлар дунёда бренд даражасига кўтарилиб, харидорлар эътиборини тортмоқда. 

    Пойтахтимизда жорий йилда ўтказилган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида бунга қайта-қайта гувоҳ бўлдик. Ярмарка ҳаяжонли воқеаларга бой бўлиб, “Ўзэкспомарказ” павильонларида юртимизнинг сўлим боғлари, серфайз полизлари ифори кезиб юрди. Бу меҳмонлар кайфиятида ҳам яққол акс этди. Натижада 1421 минг тонна маҳсулотни экспортга чиқариш бўйича умумий қиймати бир миллиард тўққиз миллион долларлик шартнома тузилди. 

    Бундан 25 йил муқаддам асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт ҳисобидан қоплаган Ўзбекистон эндиликда аҳолининг кундалик истеъмол товарларига бўлган талабини юртимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан таъминлаб, экспорт ҳажмини ҳам ошириш имконига эга бўлди. Айни вақтда мамлакатимиз ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ ва бошқа кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш ҳажми бўйича дунёда етакчи ўнта давлатдан бирига айланди. 

    Эндиликда маҳсулотларимиз йилнинг исталган вақтида хорижий мамлакатларга жўнатилмоқда. Жаҳоннинг 80 мамлакатига хусусан, Норвегия, Вьетнам, Россия, Германия, Хитой, Таиланд, Бразилия, Кипр, Македония, АҚШ, Лотин Америкаси давлатларига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. 

    Бунда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги янгиланишлар, унинг соҳа ва тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган эътибор муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2016 йил 14 декабрдаги нутқида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, “...Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим”, деб таъкидлади. 

    2030 йилгача мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 2 баробардан зиёд кўпайтиришга, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. 

    – Туманимизда беш юздан зиёд фермер хўжалиги фаолият юритади, – дейди Тошкент вилояти Оққўрғон тумани фермерлар кенгаши раиси Шавкат Мухторов. – Уларнинг ҳар бири ўз маҳсулотини экспорт қилишга интилмоқда. Яқинда «Гулҳаё-Маҳлиё» фермер хўжалиги Грузияга 105 минг дона тут ва 3 минг туп мевали дарахт кўчатини экспорт қилди. Йигирмага яқин мулкдорларимиз 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида Россия, Қозоғистон, Грузиядаги ҳамкорлари билан шартнома тузган. 

    Президентимиз Шавкат Мирзиеёвнинг 2016 йил 19 сентябрдаги «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг мажбурий сотуви ставкаси 25 фоизни ташкил этиши белгиланиб, экспорт билан шуғулланувчилар учун яна бир қулайлик яратилди. 

    Унда янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши, қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилиши ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилиши ҳам кўрсатилган. 

    Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги “ЖАФ” фермер хўжалиги узумчиликка ихтисослашган. Унинг раҳбари Асатилла Жўраевнинг таъкидлашича, 80 гектар майдонда парваришланган узумнинг оқ ва қора кишмиш навларидан йиғилган ҳосилнинг катта қисми қуритилиб, ўртача 4-5 тонна майиз тайёрланади. Ҳозиргача соҳибкорлар Россияга 40 тонна узум, Бирлашган Араб Амирликларига 136 минг 700 долларлик, Хитойга 160 минг долларлик майиз етказиб берди. 

    – Экспорт фермерга яхши даромад келтиради, – дейди Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи Абдумутал Сулаймонов. – Ҳисобрақамда кўпайган маблағ хўжаликлар фаолияти янада ривожланиши, замонавий техника ва технологиялар харид қилиб, янги иш ўринлари яратилишини таъминлайди. Ана шуни дилдан ҳис этган мулк эгалари жаҳон стандартларига мос, экологик тоза – органик маҳсулотлар тайёрлашга ва уни жойларга сифатли тарзда етказиб беришга ҳаракат қилмоқда. Масалан, ҳозир вилоятимизда 20 минг гектар майдонга оралиқ экин сифатида сабзавот ва кўкатлар экилди. Чунки ўндан ортиқ давлатга келгуси йил ҳосилидан 500 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномаларимиз мавжуд. Уларнинг асосий қисмини лимон, сабзавот ва кўкатлар ташкил этади. 

    Бугунги кунда мева-сабзавотчилик ва полизчилик аграр соҳанинг энг сердаромад тармоқларидан бирига айланди. Ҳар йили 18 миллион тоннадан зиёд табиий, экологик тоза ноз-неъматлар етиштирилиб, уларнинг салмоқли қисми экспорт қилинмоқда. Буни даланинг ўзиданоқ экспортга жўнатилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг кундан-кунга ортиб бораётгани ҳам ифодалаб турибди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида жорий йилнинг ўтган даврида 457 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳорижга етказиб берилгани бунинг ёрқин исботидир. 

    – Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик тармоғи, озиқ-овқат саноати ривожланиб бораётгани бизда қизиқиш уйғотмоқда, – дейди Жанубий Кореянинг «Myung Seong International» компанияси бошқарувчи директори Жунг Хю Вон. – Юртингизга келиб, табиий ва экологик тоза маҳсулот тайёрлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланганига гувоҳ бўлдик. Бизда ҳам бундай маҳсулотларга талаб жуда юқори. Энг замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ҳам татиб кўрдик. Мазаси, сифати жуда манзур бўлди. Экологик тоза, жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. 

    Ҳа, мамлакатимиз агросаноатида интенсив технологиялар мунтазам жорий қилиниб, йилдан-йилга сифатли ва мўл ҳосил етиштириш кўпаймоқда. Натижада аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиб, экспорт географияси ҳам тобора кенгаймоқда. 

     

    Манба: uza.uz
     

    23.12.2016

    16:24

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06