ССП Германияга (рус тилида) бўлиб ўтадиган стажировка учун номзодлар қабул қилишни эълон қилади
Стажировка йўналишлари:
- «Умумий иқтисодий ҳамкорлик» (2017 йил, июнь);
- «Энерготежамкорлик соҳасида ҳамкорлик» (2017 йил, сентябрь);
- «Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик» (2017 йил, октябрь);
- «Соғлиқни-сақлаш соҳасида ҳамкорлик» (2017 йил, ноябрь).
Стажировка рус тилида олиб борилади
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2017-йил 6-мартдан 20-мартгача.
Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
- Иштирокчи анкетаси (1 нусхада);
- Иш жойидан маълумотнома;
- Паспорт нусхаси;
- Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
- ССПга аъзолик ҳақидаги шартнома нусхаси;
- Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
- Тижорат банкидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома.
Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш харажатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2017 йил, апрель) мажбурий курс бўйича ўқиш харажатлари, Германияга бориш-қайтиш учун авиа чипта ва у ерда овқатланиш харажатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади.
Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган асосий талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолиги;
- Номзоднинг охирги 2 йилдан кам бўлмаган, ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси мавжудлиги;
- Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмагаслиги;
- Олий маълумотга эгалиги;
- Рус тилини мукаммал билиши.
Муҳим!
- Саралаш суҳбатида фақат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин;
- Интервью рус тилида ўтказилади;
- Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкеталар www.chamber.uz сайтидан ёки ССПнинг “Telegram” тизимидаги ботидан (@uzchamber_education_bot) юклаб олиниши мумкин) бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қогозга чиқарилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4;
- Тўлдирилган анкета ва паспортни электрон кўринишда тақдим этиш талаб қилинади (sa.babakulov@chamber.uz).
Лойиҳа ҳақида маълумотни юклаб олиш
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 71) 150-60-06 (Сардор Бабакулов)
15.03.2017
10:05