Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси прокурорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари томонидан 2017 йилнинг 26 январдан 24 февралга қадар янги лавозимга тайинланган туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар иштирокида "Тадбиркорликка оид қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлаш бўйича прокурорлик фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш" мавзусида малака ошириш машғулотлари ўтказилмоқда.
Малака ошириш дастури доирасида жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вазифалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
ЎзССП Матбуот хизмати
31.01.2017
15:42