Палатанинг ҳудудий бошқармалари учун малака ошириш курслари ташкил этилди
Жорий йилнинг 31 январь - 3 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг катта мажлислар залида Палатанинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, кадрлар бўйича инспекторлари ва туман (шаҳар) АММ директорлари учун “ССП ҳудудий бошқармалари ва Ахборот-Маслаҳат Марказларининг фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.
Малака ошириш курсларида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия Қўмитасининг масъул ходимлари маъруза билан иштирок этишмоқда.
ЎзССП Матбуот хизмати
01.02.2017
11:34