Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг долзарб масалалари мавзусида конференция ўтказилади
2017 йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги қарори кабул қилинди.
Қарорда норматив-ҳукукий ҳужжатларни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ижрочилар ва ахолини қонун ҳужжатларининг мохияти ва ахамияти хақидаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини ошириш, ушбу соҳадаги ишларни ташкил этишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқишга қаратилган вазифалар белгиланди.
Ушбу қарорнинг мазмун-мохиятини давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича масъул шахслари эътиборига етказиш мақсадида 2017 йил 10 февраль куни Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Олий Мажлиси, судлар ва ҳуқукий мухофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва уларнинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича масъул шахслари, илмий ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг долзарб масалалари" мавзусида конференция ўтказиш белгиланди.
ЎзССП Матбуот хизмати
09.02.2017
17:58