“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда "Тадбиркор манфаати - суғурта ҳимоясида"мавзусида тақдимот дастурини ўтказди
2015 йил 19 август куни “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда "Тадбиркор манфаати - суғурта ҳимоясида"мавзусида тақдимот дастурини ўтказди.
Ушбу тақдимот дастури доирасида тадбиркорлар ўртасида суғурта маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз томонидан суғурта соҳасида яратилган имкониятлар, шарт-шароитларни кенг тарғиб этиш, тадбиркорларимизга суғурта маҳсулотлари билан суғуртавий химоясини таъминлаш ҳамда улар ўртасида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, бахтсиз ҳодисалар натижасида, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етиши ҳамда суғурта компанияси томонидан тўлаб берилиши, шу билан бирга тадбиркорларни молиявий зарарлардан ҳимоялаш йўллари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда мижозларнинг талаб ва истакларини қондира оладиган суғуртанинг янги йўналишлари каби мавзуларда мулоқотлар ўтказилди.
Алоҳида қайд этиш жоизки, Компания аҳоли, корхона ва ташкилотларга янада яқин бўлиш мақсадида хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда ҳамда ҳар бир мижознинг замонавий талабларига жавоб берувчи суғурта турлари спектрини тақдим этиб келмоқда. Мижозларнинг талаб ва истакларини қондира оладиган янги йўналишлар ва суғурта турларини яратиш устида доимий равишда иш олиб борилмоқда. 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида компания томонидан “Нуроний” ва “Файзли хонадон” суғурта турлари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилмоқда. Бундан ташқари «Автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ ускуналарини суғурталаш», «Ҳайдовчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Абитуриентларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», “Маиший техникаларни суғурталаш” каби янги суғурта турлари ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилди.
Мамлакатимиз ҳукумати томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланиши учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий вазифаларни ўз ичига олган барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Мазкур йўналишда “Kafolat sug`urta kompaniyasi” AJ томонидан тадбиркорларни суғуртавий ҳимояга олиб, бахтсиз ҳодисалар оқибатида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етадиган зарар ўрнини қоплаш орқали ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркор суғуртаси” деб номланувчи янги якка тартибдаги тадбиркорларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш тури ишлаб чиқилди. Мазкур суғурта тури тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулай бўлиб, томонларнинг манфаатларига тўлиқ мос равишда ишлаб чиқилди.
Тақдимотлар сўнгида тадбиркорларнинг суғурта бўйича берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.
19.08.2015
06:51