Ўзбекистон-Швеция бизнес-форуми ва кооперация биржаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Швециянинг «Business Sweden» савдо ва инвестиция уйи ҳамкорлигида Швециянинг Ўзбекистон Республикасидаги ХСП раҳбари И.Терсман (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) раҳбарлигидаги швециялик ишбилармон доиралари делегациясининг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилди.
Ушбу ташриф доирасида 22 февраль куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида йирик Швеция компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Швеция бизнес-форуми ва кооперация биржаси бўлиб ўтди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ўзбек ва швед компаниялари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича швед компанияларининг тажрибаси тақдимоти, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир масалаларни муҳокама қилишдан иборат.
Делегация таркибидан тоғ-кон саноати, энергетика, телекоммуникация, шунингдек, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш каби соҳаларда фаолият юритаётган йирик швед компанияларининг вакиллари ўрин олган.
Ишбилармонлик учрашуви чоғида шунингдек, икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилади. Бугунги кунда Икки томонлама савдо қуйидаги кўрсаткичларга эга:
(млн.долл.AҚШ)
Йиллар |
Товар айланмаси |
Экспорт |
Импорт |
2011 й. |
32,0 |
0.3 |
31.7 |
2012 й. |
39,8 |
0.4 |
39.3 |
2013 й. |
34.4 |
0.5 |
31.9 |
2014 й. |
34.3 |
1.0 |
33.4 |
2015 й. |
37.0 |
1.1 |
35.9 |
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида Швеция капитали иштирокидаги 8 та корхона фаолият юритмоқда. ЎзР Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошида швед компаниясининг 1 та ваколатхонаси аккредитация қилинган.
ЎзССП ахборот хизмати
.
22.02.2017
16:02