Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказишни такомиллаштириш масалалари буйича илмий-амалий конференция
Тошкент давлат юридик университети томонидан 2017 йил 16 март куни соат 1000да "Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказишни такомиллаштириш масалалари: миллий ва хорижий тажриба" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ва 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2750-сон Қарорига асосан ўтказилмоқда.
Мазкур конференцияда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси малакали мутахассислари ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши кутилмоқда.
ЎзССП Матбуот хизмати
15.03.2017
13:04