Usenet 2017 халқаро конференцияси 25 апрелда ўтказилади
Usenet – digital-тармоқнинг баҳордаги асосий воқеасидир. Ҳар йили конференция Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Украина, Озарбойжон ва Беларусь Республикасидан энг яхши маърузачиларни бир майдонда жамлайди.
Тўртинчи маротаба уюштирилаётган конференция янгиланган кўринишда ўтади: иккита параллель сессия, давра суҳбати ва тадбир ўтказилиши майдонида яна кўплаб тадбирлар ташкиллаштирилиши кутилмоқда.
Бу йилги асосий мавзулар: digital-иқтисодиёт, электрон тижорат, мобайл, замонавий реклама технологиялари, бозорни ўрганиш, маркетинг, медиа, PR.
Тадбирда Яндекс, Beeline, Одноклассники, Dentsu Aegis Network, Green PR, Rocket, Murad Buildings, Brand.uz, WEBNOW, UFOX, Safaroff Agency топ-менежерлари ва экспертлари сўзга чиқадилар.
Usenet – бу digital оламига шўнғиш, янги амалий муносабатларни ўрнатиш, қизиқарли баҳсларда иштирок этиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имкониятидир.
Фақат шу ерда сиз Интернетда бизнесни ривожлантириш учун амалий маслаҳатлар ва самарали йўл-йўриқлар олишингиз мумкин.
Маърузачилар – шу каби тадбирларда мунтазам чиқиш қиладиган мутахассислардир. Улар ўнлаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширганлар. Уларнинг билимлари ва тажрибалари жуда ноёб, тингловчилар билан бўлашадиган воситаларини эса, амалиётга дарҳол татбиқ этиш мумкин.
Конференция ташкилотчиси – Ledokol Group агентлиги. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва UZINFOCOM маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Конференциянинг бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan. Бош ҳомий — Beeline Uzbekistan. Конференция ҳомийлари: “Click” мобил банк тизими ва “Одноклассники” ижтимоий тармоғи. Бош ахборот ҳомийси — “Yandex”.
Конференция боришини тадбирнинг сайти, ижтимоий тармоқлардаги Usenet саҳифаси, инфо-шериклар сайтларида ва Telegram-канал орқали кузатиш мумкин.
Тадбирда қатнашиш бепул. Кириш қатъиян таклифномалар асосида. Иштирок этиш учун конференция сайтида ариза бериш зарур.
Ўтказиш санаси ва жойи: 25 апрель, International Hotel Tashkent меҳмонхонаси.
06.04.2017
17:39