Навбатдаги видеоконференция тарзидаги ўқув амалий семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида, Республикамизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари, Ахборот маслаҳат марказлари ходимлари учун видеоконференция тарзида ўқув амалий семинар ташкил этилди.
Кўплаб тадбиркорлик фаолиятида қийинчилик туғдираётган саволларга жавоб олинди ва ҳисоботларни юритиш ҳамда ҳисоботларни солиқ бошқармаларига топшириш ишларини амалий машғулотлар билан мустаҳкамланди.
Ўтказилган видео ўқув семинарида 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб фаолиятлари учун керакли кўникмаларга эга бўлишди.
ЎзССП ахборот хизмати
19.04.2017
14:29