Хўжалик юритувчи субъектларида ўтказиладиган режали текширувлар юзасидан семинар-тренинг ташкиллаштирилади
Жорий йилнинг 4 май куни соат 10:30да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан 2017 йил учун тасдиқланган режа дастурига асосан хўжалик юритувчи субъектлардаги текширувлар юзасидан семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Karamatov va advokatlar” Адвокатлик фирмаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалари биноларида видеоконференция тарзида ўтказилади.
Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлар (+99871) 150-60-06 телефон рақами орқали ўзлари фаолият юритувчи ҳудуддаги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
ЎзССП ахборот хизмати
01.05.2017
17:17