“Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 46 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.
Унга кўра Самарқанд шаҳридаги “Samarkand Euro Asia textile” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Суҳроб Субҳонов “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги раиси Бахтиёр Одилов “Энг яхши фермер”, деб эътироф этилди.
“Энг яхши ҳунарманд” йўналишида Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон халқ устаси, кулол Холмаҳмат Исматиллаев ғолиб бўлди.
Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этади.
Танловда бир қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
ЎзССП ахборот хизмати
04.05.2017
09:58