ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!
“ТАДБИРКОР ҚИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ-2017”
РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигига кўмаклашиш, ҳуқуқий, молиявий саводхонлигини ошириш, уларга имтиёзли кредитлар берилишини таъминлаш, истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларининг 2016-2017 ўқув йили битирувчилари-тадбиркор қизлари ўртасида “ТАДБИРКОР ҚИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ-2017” республика танловини эълон қилади.
КЎРИК-ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
- Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилади
- Касб-ҳунар коллежи босқичи ғолиблари туман босқичида, туман босқичи ғолиблари вилоят босқичида, вилоят босқичи ғолиблари республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
- Кўрик-танловни ўтказиш муддатлари:
- касб-ҳунар коллежлари босқичи –май ойида
- туман(шаҳар) босқичи июнь ойида;
- ҳудудий босқичлар август ойида;
- Республика босқичи сентябрь-октябрь ойида ўтказилади.
- Республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими октябрь ойида ўтказилади.
Барча саволлар билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: (371) 239-40-42; 244-16-17
Электрон манзилимиз: womencom@umail.uz
Республика ташкилий гуруҳи
26.05.2017
17:18