Тижорат арбитражи соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда
2017 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг раиси Ф.Отахонов Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси И.Кельбель билан учрашди.
Ф.Отахонов меҳмонни ЎзР ССП ҳузуридаги ХТАС ташкил қилиниши ва фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси концепцияси билан таништирди.
Учрашув давомида тарафлар тижорат арбитражи соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, шу жумладан 2017 йил октябрда Тошкент шаҳрида халқаро тижорат арбитражига бағишланган семинар ташкил қилиш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар.
Франция тарафи Тошкент шаҳрида ушбу семинарни манфаатдор вазирлик ва идоралар, компаниялар, шунингдек кичик ва хусусий бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда ташкил қилишда ёрдам беришни сўради.
ЎзССП ахборот хизмати
30.06.2017
11:02