Янги қарор лойиҳаси муҳокамада
Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мукаммал фискал хотирага эга бўлган Назорат касса машинасини қўллаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳа иловаси юзасидан фикр – мулоҳазалар билдирилди.
Бозорлар ҳудудида инфратузилма масаласи юзасидан хозирги кунда қайси қонуний ҳужжат ишламаяптгани, ким томонидан қайси норматив – хужжатлар бузилишга йўл қўйилмоқдалиги тўғрисида очиқдан – очиқ мулоқот сифатида Тошкент шахари ва Тошкент вилояти бозорлари ҳудудида хусусий мулкга эга бўлган тадбиркорлар жалб қилинганини тўғрисида ССП раисининг биринчи ўринбосари И.А.Жасимов тадбирни очиб берди.
Ушбу очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтадиган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакиллари иштирок этиб норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан тушинтиришлар берилиши тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига ахборот берди.
Солик қўмитасининг раиси сўзга чиқиб, чакана савдода хизмат кўрсатиш машиналарни техник тарзда эксперимент ўтказганлигини, техник нуқтаи-назардан назорат касса аппаратлари (онлайн) 23 давлатларда борлигини, мисол тариқасида Россия Федерациясида ҳам 1,5 йил ичида тажриба қилинганлигини, назорат фискал машинасини руйхати борлигини ҳамда касса аппаратларда сим карта ва антеннаси бўлишини таъкидлади. Унинг ичидаги маълумотлар эса онлайн тизимида солиқ органига тушиб боришини айтди. Маълумотлар секин-асталик билан тумандаги тижораат банклардан вилоят банкка, улардан кейин эса Республика банкка ўтиб боришини таъкидлади. Келиб тушган оператив маълумотларни 10 кун ичида текширилиб турилади.Агар пул кам топширилганлигини назорат қилиб турилади. Назорат касса машинасини рўйҳатга олингандан кейин авторизация қилишини мумкинлигини билдирди.
Палата раис ўринбосари онлайн тизимдаги назорат касса машинасини 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 25 минг юридик шахсларга нисбатан қўлланилишини ҳамда 1 июлдан эса ҳамма шахсларга жорий этилишини тушунтириб, назорат касса машинасини Узстандартлик агенстводан текширувидан ўтказиш муддатини кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида айтиб фикр билдирди.
ЎзССП ахборот хизмати
16.07.2017
16:27