• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Янги тахрирдаги "Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги қонун лойихаси мухокама этилди.

    Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида  Савдо-саноат палатаси фаолияти унинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилган ҳолда чуқур ислоҳ қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, бизнесни ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак бериш, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, бизнес-муҳитни яхшилаш масалалари бўйича тадбиркорлар билан ахборот алмашинувининг самарали усулини йўлга қўйиш имконини бериши билан аҳамиятлидир. 

    Палата зиммасига юклатилган масъулиятли вазифаларнинг талаб даражасидаги ижросида эса ҳуқуқий асос муҳим ўрин тутади. Шу боисдан фармонда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонун янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш кераклиги алоҳида белгиланди. Қайд этиш лозимки, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2 ой давомида уч маротаба мутассадди вазирлик ва идора вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъекталари иштирокида ҳуқуқий масалалар бўйича ташкил этилган Экспертлар кенгашида мухокама этилиб, улар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилган.

    Жорий йилнинг 8 сентябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Олий мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг қўшма йиғилишида ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тасдиқланиши арафасида турган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг мухокама этилди. 

    Тадбирда қайд этилганидек, Президентимиз фармонига мувофиқ, Палатанинг асосий вазифа ва функциялари тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш, ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилишдан иборат. Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда тубдан ўзгартирилиб 38 та моддадан иборат бўлди, ва шундан 18 та модда янги қўшилди. Хусусан, Палата таркибига  унинг ҳудудий органлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда барча вилоятлар марказларда фаолият юритувчи Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, уларнинг туман ва шаҳар бўлинмалари, Ҳакамлик суди, Халқаро тижорат-арбитраж суди, палатанинг чет эллардаги ваколатхоналари, халқаро менежмент стандартларини жорий этиш ва экспертиза қилиш маркази, Инновацион ривожланиш маркази ва ишбилармонлик муҳитини мониторинг ва таҳлил қилиш маркази кабилар унинг идоравий мансуб тузилмалари сифатида алоҳида моддада кўрсатилмоқда. Шунингдек, Фармондаги қуйидаги талаблар қонунда  алоҳида моддалар билан белгиланиб қўйилмоқда: 

    биринчидан, палата эксперт кенгашларини ташкил этиш, ваколатли давлат органларига қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ноаниқликлар ва турлича ёндашувларни бартараф этиш бўйича мажбурий жавоб талаб этиладиган ёзма сўровномаларни, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларнинг муддатлари ва сонини белгилашда, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун бевосита уларнинг фаолияти текширувларида иштирок этиш, шунингдек, текширувларнинг натижаси бўйича қабул қилинган назорат органларининг қарорларига норозилик билдириш ваколатига эга; 

    иккинчидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

    учинчидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилиши зарур;

    тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига мутлақо ёки маълум қисмига қарши бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлайдиган қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига ўз хулосаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;

    бешинчидан, тадбиркорлик фаолияти ривожланишига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тақдим этилган тавсиялар ва мажбурий жавобни талаб қиладиган ёзма мурожаатлар қонунда белгиланган муддатда мажбурий равишда кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида асосланган хулосалар тақдим этилиши лозим; 

    олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакиллари мажбурий тартибда давлат органлари, жумладан, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузурида ташкил этиладиган жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг таркибига киритилади. 

    Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги низоларни тартибга солишни таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва уларнинг ваколатли шахсларидан зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш, жиноий ишлар бўйича амалиётда жамоат ҳимоячилари сифатида иштирок этиш, давлат органларининг ваколатли шахслари қарорлари, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятлар бўйича тадбиркорлик субъектлари номидан суд жараёнининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек, шикоят аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, жумладан назорат тартибида рад этиш тўғрисидаги хатларни тақдим этиш унинг ваколатига киритилган ва бу хам алоҳида модда билан қайд этилиб қўйилган. 

    Палатага берилган ҳуқуқ ва ваколатлар қаторига Давлат активларини хусусийлаштириш, жумладан давлат мулки объектларини “ноль”га тенг харид қиймати бўйича сотиш, шунингдек, давлат органлари ва давлат хизматларининг айрим функцияларини хусусий секторга бериш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш ҳам киради. Буларнинг барчаси Палата фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунни такомиллаштиришни тақозо қилиши табиий. Шундан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида давлат ва бизнес-жамият ўртасида самарали мулоқот ва ҳамкорликнинг, тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари акс эттирилмоқда. Амалдаги қонуннинг Палата фаолиятининг мақсад ва вазифаларига доир моддалари фармон талабига мувофиқлаштирилди. 

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекситон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этиб келинаётган Экспертлар кенгашларининг ахамиятли жихати шундаки, Палатанинг қонунчилик фаолиятига тадбиркорлик субъектлари ҳам жалб қилинмоқда, бу эса ўз навбатида, уларга қонунчиликни такомиллаштиришда иштирок этиш имкониятини бермоқда.

     

    ЎзССП Ахборот хизмати

    08.09.2017

    12:15

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06