Экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун кредитлар
Маълумки, Осиё Тараққиёт Банки томонидан республикамиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга имконият яратиш мақсадида Ўзбекистондаги тижорат банкларига хорижий валютада заём мабағлари ажратилган.
Мазкур хорижий валютадаги заём маблағлари асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий валютада кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.
Шу муносабат билан маҳаллий тадбиркорлик субъектларига экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳалар учун хорижий валютада кредит маблағлари ажратиш шартлари тўғрисида маълумот бериш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хамда “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ва “Davr bank” тижорат банки билан хамкорликда амалий семинар ўтказилиши белгиланган.
Ушбу семинар 2017 йил 15 сентабрь куни соат 11:00 да “Radisson Blue Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Grand Ballroom” конференциялар залида бўлиб ўтади.
Мазкур семинарда иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маълумотларини (корхона номи, ишлаб чиқариш соҳаси, ишлаб чиқариладиган экспортбоп маҳсулот номи, иштирокчининг исми-шарифи, алоқа учун телефон рақамлари) Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига электрон кўринишда sh.sheykhov@chamber.uz тақдим этишлари сўралади.
Қўшимча маълумот учун тел: 150-60-06
ЎзССП Ахборот хизмати
12.09.2017
12:15