Яна бир тадбиркорнинг муаммоси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан хал этилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига “Олимлар” МФЙга қарашли Зиятов кўчасида фаолият юритаётган “TARAQQIYOT TAYANCHI” масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) 2014-йилдан буён биогаз ишлаб чикарадиган ускунани ва даладаги артизиан қудуқларидан сув чиқарадиган замонавий тайёр ускунани Хитойдан сотиб олиш учун АТ Қишлоқ қурилиш банки Жиззах вилояти филиалига уларнинг талаби бўйича хужжатлар тўпламини тайёрлаб, банкларга топшираолмай, грант маблағини ололмай, сарсон-саргардон бўлиб юргани хақида маълум қилди. Палата рахбар-ходимлари тегишли топшириқларини бериб, унинг бажарилишини ўзлари назорат қилиб, бир ойга қолмасдан ижобий хал қилиб бердилар. Натижада тадбиркорга 22,5 минг АҚШ доллари миқдорида кредит-грантини олишига эришилди.
“TARAQQIYOT TAYANCHI” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига йўллаган мактубида Палата ходимларига ўз миннатдорчилигини исҳор этар экан “Палата рахбар-ходимларининг ушбу савоб ишларига, аввало Сизга Мухтарам Атхам Илхомович, Ислом Козимовичга, Равшан Бекжоновга ва Палатанинг бутун жамоасига ўзимизнинг чин юракдан самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз ва Сизларга оилавий узоқ-умр, сихат-саломатлик, ўта мураккаб, бироқ ўта шарафли, ўта синчковлик талаб қилинадиган фаолиятларингизга юксак муваффақиятлар, толмас куч-ғайрат ато этишини сўраб қоламиз” – дея ўз ТАШАККУРНОМА хатига якун ясади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хам ўз навбатида иқтисодиётимизни ривожланишига ўз хиссасини қўшиб келаётган тадбиркорларга, жумладан Палата аъзоларига хам ўз миннатдорчилигини билдиради.
ЎзССП Ахборот хизмати
15.09.2017
16:34