«Made in Uzbekistan» кўргазмаси очилди
7−9 ноябрь кунлари пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ"да «Made in Uzbekistan» Ўзбекистон иқтисодиёти ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Саноатнинг барча соҳаларида экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи 220 та маҳаллий компания автомобилсозлик, енгил саноат, электротехника, кимё, тоғ-металлургия, мебелсозлик, қурилиш саноати, фармацевтика, таълим ва бошқа соҳалар бўйича 10 мингдан ортиқ товар ва маҳсулотлар билан иштирок этмоқда.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов кўргазманинг очилиши маросимида мазкур тадбир маҳаллий корхоналар ўртасида узоқ муддатли янги ҳамкорлик муносабатларни, хорижий истеъмолчилар билан яқин алоқаларни ўрнатилишида, кичик бизнес корхоналарини ишлаб чиқариш кооперациясига жалб этишда катта имконият яратишини таъкидлаб ўтди.
Манба: Газета.уз
08.11.2017
10:26