Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида асосий нормалар инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, ҳамда қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ҳусусида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Давлат жахон тиллари Университети профессори Д.Бобожанованинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Тадбир сўнгида И.Жасимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси барча ходимларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги билан қутлаб, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлидаги беқиёс хизматларида куч-қувват тилади.
ЎзССП Ахборот хизмати
07.12.2017
12:07