Тадбиркорлар диққатига !!!
Ҳурматли тадбиркорлар,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Грузия Республикаси билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш мақсадида республикамиз тадбиркорларига грузиялик ишбилармон доиралари билан қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда кўмак беришга тайёрлигини маълум қилади:
-республикамиз тадбиркорлк субъектлари томонидан Грузияда Савдо-инвестициявий уйларини очиш;
-Ўзбекистондан маҳсулотларни етказиб бериш бўйича тижорат таклифларини Грузия Савдо-саноат палатаси орқали манфаатдор грузиялик компаниялар эътиборига етказиш;
-Ўзбекистонда амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларга грузиялик компанияларни жалб этиш;
-Грузияда ўтказиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишга кўмаклашиш;
-Ўзбекистан ва Грузияда ҳамкорликда бизнесни олиб бориш ва кенгайтириш борасида Грузиядан ишбилармонларни таклиф этиш.
Грузия билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини 2017 йил 30 декабрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг y.khusanboyev@chamber.uz электрон манзилига юборишлари ёки Палатанинг етакчи мутахассиси Йўлдошали Хусанбоевга +99871 150-60-06 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
20.12.2017
12:26