Тадбиркорга кўмак бериш йўлида
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи хусусий тадбиркор Х.Худойқулов 2013 йилда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган танловда иштирок этиб Олмалиқ шаҳри, Микрорайон 5/2, М.Улуғбек кўчасида жойлашган 00,6 га ер майдонини маиший хизмат кўрсатиш биноси кўриш учун ютиб олган. Мазкур танлов якуни бўйича ушбу ер майдонини тадбиркорга ажратиб бериш тўғрисида Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган.
Тадбиркор Х.Худойқулов томонидан 2015 йилда ушбу бинонинг қурилиши бошлаган ва қурилиш ишларининг катта қисмини амалга оширилган. Аммо, бино курилишини битказиш учун тадбиркорда етарли маблағ бўлмаганлиги туфайли курилиш тўхтаб қолган ва ҳозирги кунга қадар ушбу объектнинг қурилиши тугалланмаган.
Мазкур бинонинг эгаси Х.Худойқулов қуйидаги шартларнинг бири асосида ушбу бинони бошқа тадбиркорларга фойдаланишга бериш истагини билдирган:
- мазкур бинони ўзаро келишган ҳолда сотиш;
- ушбу бинонинг қурилишини битказишга етадиган маблағ киритиб, бунинг эвазига 2-3 йил текинга фойдаланиш;
- ушбу бинонинг қурилишини битказишга етадиган маблағ киритиб, тадбиркор билан ўзаро келишув асосида биргаликда фаолият юритиш;
- тадбиркор билан ўзаро келишган ҳолда бошқа шартлар асосида.
Бинонинг ҳозирги кундаги ҳолати
Мурожаат учун телефон:
+99893-616-07-07 (тадбиркор Х.Худойқулов);
+99891-163-94-65 (Савдо-саноат палатаси масъул ходими Қ.Жумаев).
21.12.2017
17:22