2018 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТАСДИҚЛАНДИ
22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Унга мувофиқ 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди.
Давлат дастури 5 бўлим, 231 банддан иборат бўлиб, унда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга 13,5 триллион сўм ва 1,3 миллиард АҚШ доллари йўналтирилади.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 10-20 январь кунлари давомида Давлат дастури лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари ўтказилди. Хусусан, ҳужжат лойиҳаси Интернет тармоғига жойлаштирилиб, фуқаролардан 4400дан зиёд таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар, жамоат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан электрон манзил орқали 150дан зиёд таклиф ва лойиҳалар қабул қилинди.
Давлат дастурининг рус тилидаги шакли тез кунда сайт фойдаланувчилари учун тақдим этилади.
Давлат дастури билан танишиш ва юклаб олиш
24.01.2018
12:18