«Financial Times» муҳаррири жаноб Нейли Бакли билан учрашув
Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Financial Times» халқаро нашрининг Шарқий Европа бўлими муҳаррири жаноб Нейли Бакли билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида, жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвесторлар учун яратиб берилган имконият ва имтиёзлар ҳақида тақдимот орқали маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан 2018-йил Ўзбекистонда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинганлиги ҳамда ушбу Давлат дастуридан ўрин олган хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирлар бўйича фикр юритилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ахборот хизмати
25.01.2018
13:05