Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот.
Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва туманлари тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда мутасадди ташкилот вакиллари хам иштирок этди. Йиғилиш давомида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутасадди ташкилот вакилларидан жавоблар олдилар балки Тошкент вилоятида тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича яратилаётган шарт шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар.
ЎзССП Ахборот хизмати
25.01.2018
18:09