Ўзбекистон-Хиндистон бизнес-форуми ўтказилди.
2018 йил 22 феврал куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Хиндистон ишбилармон доира вакиллари хамда махаллий тадбиркорлар иштирокидаги Ўзбекистон-Хиндистон бизнес-форуми ўтказилди.
Қайд этиш лозим, ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.
Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.
Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этиш керакки, 2017 йил якунлари бўйича товар айланмаси – $323,6 млн долларини ташкил этган бўлса, жумладан, экспорт – $32,5 млн долларини, импорт эса – $291,1 млн долларини ташкил этди.
Экспортнинг асосий позициялари: қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туристик хизматлар, ўсимлик шарбатлари ва экстракти, тери хом ашёси.
Импортнинг асосий позициялари: фармацевтика махсулотлари, механика ва электр ускуналари, автомобил эхтиёт қисмлари, транспорт ва туристик хизматлар, кимё махсулотлари, ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикасида Хиндистон Республикаси сармояси иштирокидаги 101 та корхона фаолият юритиб, улардан 15 таси Хиндистонинг
100 % капиталига эга.
Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлигида 16 Хиндистон компаниясининг ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегация вакилларининг Хиндистонга қилган сафари давомида ташкил қилинган бизнес форум доирасида $70 млн.доллга тенг 20 инвестицион лойихалар ҳамда $80 млн.доллга тенг 22 контракт шартномалари имзоланган.
ЎзССП Ахборот хизмати
22.02.2018
17:02