• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Экспорт фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари мухокама этилди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3077-сонли 2017 йил 21 июндаги ҳамда “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли 2017 йил 6 ноябрдаги қарорларининг ижросини таъминлаш ҳамда республикамизда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада кенгайтириш мақсадида “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг имкониятлари ҳамда экспорт фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари” мавзусида  маҳаллий экспортер корхоналар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

    Давра суҳбатида мева-сабзвот етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар, фермер хўжаликлари, агрофирмалар, савдо компаниялари ҳамда мевани қайта ишлаш корхоналари иштирок этдилар.

    Мазкур тадбирда Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси томонидан «Марказий Осиё давлатлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг истиқболли бозорлари” мавзусида, “Ўзстандарт” Агентлиги томонидан «Республикамиздан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт салоҳиятини оширишда ISO 22000 ва Global GAP халқаро стандартларини жорий этиш борасида амалга ошириладиган ишлар” мавзусида, “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан «Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда маҳсулотни келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш тартиби” мавзусида, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда фито-санитария сертификатларини расмийлаштириш масалалари” мавзусида ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан «Республкамиздан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда божхона қонунчилигига киритилган янгиликлар» мавзусида тақдимот ва маърузалар ўтказилди.

    Тадбир давомида республикамиздан мева-сабзавот маҳсулотларини Европа Иттифоқи, Осиё минтақаси ва Араб давлатларига экспорт қилишдаги мавжуд имконичтлар, хорижий давлатларда мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган фито-санитария талаблари, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартлар ҳамда хорижий бозорларга киришнинг имкониятлари тўғрисида экспортер корхоналарга аниқ тавсиялар берилди.

    Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда ISO 22000 ва Global GAP халқаро стандартларини жорий этиш масалалари ҳам ёритиб берилди. Давра суҳбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга республикамизда маҳсулотни келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш тартиби тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди.

    Йиғилиш давомида божхона қонунчилигида амалга оширилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берилди.

    Тадбир давомида экспортер корхоналар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда маҳсулотларни харид қилиш учун кредит маблағлари ажратилиш, транспорт ва логистика масалаларида хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда хорижий ҳамкорлар билан олдиндан тўловларсиз маҳсулотларни етказиб бериш масаласини киритиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликларидан мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилишда нақд пул маблағларини ажратилиши борасидаги муаммолар тўғрисида саволлар билан мурожаат қилдилар.

    Ўтказилган йиғилиш давомида фикр-мулоҳазалар алмашиш натижасида Палата томонидан тадбиркорларнинг билдирган таклиф ва фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолад тегишли вазирлик ва идораларга амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилишига келишиб олинди.

     

    ЎзССП Ахборот хизмати

    16.03.2018

    17:26

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06