Президентнинг янги қарори: 2018 — 2021 йилларда жами 9500 гектар жойга каврак экилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ташкил ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ-3617, 20.03.2018 й.) Қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади. Уюшма каврак плантациясини ташкил этувчиларга плантация ташкил этиш ва хом ашё етиштириш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Шунингдек, қарор билан каврак плантацияларини ташкил этиш параметрлари тасдиқланди.
Унга кўра, 2018 — 2021 йилларда жами 9500 гектар жойга каврак экилиб, ундан 2 550 тонна ҳосил олиниши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларига икки ой муддатда каврак ўсадиган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва аниқланган заҳира ер майдонларини доимий фойдаланиш учун уюшма аъзоларига ажратилишини таъминлаш вазифаси юкланди.
26.03.2018
17:29