Тошкентда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форумида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ушбу бизнес-форумда бир қатор манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, юртимиз тадбиркорлари ҳамда шу йилнинг 12 октябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) раиси ўринбосари жаноб Ву Фудзие бошчилигидаги ишбилармонлар гуруҳи томонидан ўзаро манфаатли таклифлар илгари сурилди.
Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) раиси ўринбосари жаноб Ву Фудзие бошчилигидаги делегация таркибига текстиль, тикувчилик, тиббиёт ва бошқа турдаги ускуналар, электротехника, муқобил энергия манбалари, дори-дармон ва шифобаҳш гиёҳлар ишлаб чиқариш, телекоммуникация ва АКТ, машинасозлик, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат ва кимё саноати ҳамда бошқа соҳа вакиллари киради.
Ташрифдан мақсад инвестицион лойиҳаларни амалга оширилиши имкониятларини ўрганиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик масалалаларини кўриб чиқувчи бизнес-форумлар ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокидаги кооперацион биржалар ташкил этишдир.
Бизнес-форумда иштирок этган Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) делегацияси ишбилармон доиралари мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган саъй-харакатларни юқори баҳолашди. Бизнес-форум доирасида томонлар ўртасида истиқболларни белгилаш, келгуси ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси билан стратегик ҳамкорликни келгусида мустаҳкамлаш, икки томонлама манфаатли бўлган кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси турли хил лойиҳаларда, авваламбор, юқори технологиялар соҳасида фаол ҳамкорлик олиб бормоқдалар.
Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) делегацияси жорий йилнинг 15 октябрига қадар мамлакатимизда бўлиб, юртимизда соҳа ривожи билан яқиндан танишади.
14.10.2015
03:21