2016 йилнинг 15-16 январь кунлари "Vakanz-Le Salon du Tourisme-2016" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ташкил этилади
2015 йилда ушбу халқаро ярмаркада дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан 300 дан ортиқ миллий ва маҳаллий сайёҳлик, авиа ва меҳмонхона хизмати бўйича фаолият олиб борувчи компаниялар иштирок этишган.
Маҳаллий туроператорларнинг кўргазмадаги иштироки хорижий ҳамкорларни кенгроқ жалб қилиш, самарали битимлар тузиш ва сайёҳлар оқимини кенгайтиришга хизмат қилади.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад:
- туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш;
- туризм бизнеси ривожи тенденцияларини аниқлаш;
- жаҳон туризм бозори янгиликлари билан таништириш;
- ушбу йўналишда фикр ва тажриба алмашиниш;
- туризм, дам олиш, спорт ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи фирма ва компаниялар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш.
Кўргазма тўғрисидаги тўлиқ маълумотни http://www.expovakanz.lu/en/accueil/ интернет саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
Кўргазмада иштирок этиш истагингиз бўлса, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспорт, савдо-саноат кўргазма ва ярмаркаларини ташкил этишга кўмаклашиш бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз.
Мурожаат учун телефон: (998 71) 150 60 07
e-mail: export@chamber.uz
16.10.2015
05:28