• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Улкан зафар муборак!

    Бу йилги мавсумда мамлакатимиз деҳқон ва фермерлари ғалла, пахта етиштириш, шунингдек, пиллачилик, чорвачилик, мева-сабзавот ва бошқа тармоқлар бўйича шартнома мажбуриятини ошириб бажарди. 

    Муносиб меҳнат қилган деҳқоннинг сурурли дамлари ҳам кўп бўлади. Қадаган уруғи заминдан бош кўтарганда бир қувонса, ҳосил баракасини кўриб севинчи янада ортади. Ҳар йил, ҳар мавсум деҳқонни қайта-қайта синовдан ўтказади. Ризқ-рўзимиз бўлган экинларни ўстириш, уларни табиий офат ва об-ҳаво инжиқликларидан асраш, пишиб етилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш, истеъмолчиларга етказиб бериш – буларнинг бари катта сабот ва тадбиркорликни талаб этади. 

    Деҳқон йил бўйи тиним билмай меҳнат қилади. Экинни ардоқлаб, вақтида суғориб, вақтида озиғини бериб парваришлайди. Улкан хирмон завқи кўнгилларга олам-олам қувонч бахш этади. Чунки бу хирмон халқ насибаси бутунлигига, юрт ободлиги ва фаровонлиги янада юксалишига хизмат қилади. Шу боис бу қувончга эл-юрт бирдек шерик бўлади. 

    Бу йил мамлакатимизда 7 миллион 300 минг тонна ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд пахта хирмони яратилди. Ҳар йили 16 миллион тоннага яқин мева-сабзавот етиштирилмоқда. 

    Бу йил мамлакатимизда етиштирилган пахта ҳосилининг 90 фоизи юқори навларга топширилди. Албатта, бу сўнгги натижа эмас. Бу кўрсаткич янада ошиб бориши учун юртимизда етарлича шароит яратилган. Ғўзапарваришига алоҳида эътибор қаратилиб, суғориш, культивация, чеканка қилиш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш, дефолиация каби агротехник тадбирлар ўз вақтида ташкил этилаётгани бунда муҳим омил бўлмоқда. 

    Ҳосил сифати ва салмоғи ғўзанинг навига ҳам боғлиқ. Селекционер олимларимиз яратаётган ингичка ва ўрта толали ғўза навлари тезпишарлиги, тола сифатининг юқорилиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги билан миришкорларимиз эътиборини тортмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан фермерларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик уларни янги марраларни эгаллашида кўмак бўлмоқда. 

    Қўлга киритилган муваффақиятларда экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшилангани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунда муҳим омил бўлмоқда. Қарорга мувофиқ қабул қилинган давлат дастури асосида мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш, сув хўжалиги ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. 2013-2014 йилларда 560 минг гектардан зиёд майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, кучли ва ўрта шўрланган ер майдонлари 71,3 минг гектарга қисқарди. 374,1 минг гектар суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати барқарорлиги сақлаб қолинди. 

    Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, эришилган ютуқларда экиш мавсумининг уюшқоқлик билан ташкил этилгани, аграр тармоққа замонавий технологияларни жорий этиш, уруғчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш, зараркунандаларга қарши курашиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани ҳам муҳим омил бўлмоқда. Мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пахта майдонларида ҳосилнинг 90 фоизи очилганда теримни бошлаш, тоза териш бўйича мониторинг ўрнатилиши ва бошқа ташкилий тадбирлар фермер хўжаликларининг аксариятига биринчи теримдаёқ шартнома мажбуриятларини бажариш имконини берди. 

    Мамлакатимизда жорий йилда ғалла ҳосилдорлиги ўртача 53 центнерни ташкил этди. Балиқчи, Иштихон, Избоскан, Денов, Вобкент, Ромитан, Пастдарғом, Тошлоқ, Учқўрғон, Қизилтепа ва бошқа туманларда ҳосилдорлик гектаридан ўртача 55-60 центнердан юқори бўлгани фермерларимизнинг қандай улкан ишларга қодир эканини яна бир бор намоён этди. 

    Айни вақтда ғаллачиликни ривожлантириш ҳисобидан юртимизда озиқ-овқат саноати, чорвачилик ва паррандачилик каби тармоқлар жадал ривожланиб, ички бозорни ун ва нон, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум билан таъминлаш масаласида илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган натижаларга эришаётирмиз. 

    Бугунги юксак марралар юртдошларимиз кўнглида эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамлаб, халқимиз турмуш фаровонлигининг юксалишида муҳим омил бўлмоқда. 

    Манба: uza.uz

    22.10.2015

    00:02

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06