«Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни»
Жорий йилнинг 30 октабр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистондаги Германия иқтисодиёти Клуби, Германия иқтисодиётининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси ҳамда Конрад Аденауер Фонди ваколатхонаси билан ҳамкорликда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг «Амир Темур» залида 5-маротаба «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни» ўтказилиши режалаштирилган.
Табирни ўтказишдан мақсад - Ўзбекистон ва Германия тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Германия корхоналарининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибалари тўғрисида тақдимотлар ўтказиш ҳамда инвестиция ва савдо соҳасидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини ўрганишдан иборат.
Тадбирнинг бу йилги йўналиши - энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги, муқобил энергия манбалари, инфраструктура ва корхона бошқарувига бағишланган.
Тадбир доирасида ўзбек ва герман корхоналарининг Ўзбекистонда бизнес юритиш ҳақидаги тажрибалари ҳақидаги нутқлари, энергия самарадорлигини таъминлаш, инфраструктурани ривожлантириш, корхона бошқаруви соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги иккитомонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан музокалар бўлиб ўтади.
Тадбирда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорларни рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақамлар бўйича мурожаат қилишларини сўраймиз:
Тел: : (+99871) 150-60-07, 233-37-99.
E-mail: f.usmanov@chamber.uz
Алоқа учун: Усманов Фаризшох
Сизни тадбирда кўришдан ҳурсандмиз!
28.10.2015
05:07