Исроилда ўтказиладиган семинарга таклиф этамиз
Исроилнинг тараққиёт сохасидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодиёт коммиссияси (UNECE) билан биргаликда “Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ва нетворкинг орқали аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш” мавзусида халқаро семинар ташкил этаётганини маълум қиламиз.
Семинар 2018 йилнинг 13-30 август кунлари Исроилнинг Хайфа шаҳрида рус тилида ташкил этилади.
Ўқув дастури аёл тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, уларга АКТдан фойдаланиш ва уни бошқариш бўйича услубий қўлланмаларни тақдим этиш, АКТни даромад олиш ҳамда иш билан таъминлаш манбаси сифатида қўллашга қаратилган.
Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш билан боғлиқ харажатлар, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, тиббий суғурта, аэропортдан олиб келиш ва аэропортга олиб бориб қўйиш харажатлари молиялаштирилади. Халқаро парвозлар ва кунлик овқатланиш харажатлари иштирокчи маблағлари ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.
Қатнашиш истагини билдирган тадбиркорларнинг қуйидаги хужжатларини 2018 йил 10 июньга қадар тақдим этишингизни сўраймиз:
- Анкета;
- Паспорт нусхаси;
- Диплом нусхаси;
- ОВИР нусхаси (агар бор бўлса);
- 2та тавсиянома.
АНКЕТАНИ юклаб олиш
Семинар ҳақида МАЪЛУМОТ
ЎзССП Ахборот ҳизмати
07.05.2018
09:55