• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Инвестициявий ҳамкорлик истиқболи кенгаймоқда

    Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтди. 

    Форумда дунёнинг 33 давлати фирма ва компаниялари, инвестиция фондлари ва банклар, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа етакчи халқаро иқтисодий ҳамда молия институтларининг 560 вакили, олимлар, экспертлар иштирок этди. 

    Халқаро инвестициявий форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов сўзга чиқди. 

    Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини ривожлантириш бозор муносабатларининг энг муҳим тамойилларидан бири сифатида мулкчилик шаклларини ўзгартириш, хилма-хиллиги ва тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга қаратилгани таъкидланди. Мамлакатимизда давлат объектларининг хусусийлаштирилиши иқтисодиётда давлат монополиясини бартараф қилиш ва янги мулкдорлар синфини шакллантириш имконини берди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни хусусийлаштириш жараёнининг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантиришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилди. Ушбу қонунга мувофиқ, давлат мулкини хусусий мулкдорларга беришнинг янги механизмлари ҳаётга татбиқ этилди ва бу амалдаги қонун қоидаларини янада аниқлаштирадиган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишни тақозо этди. Айни пайтда саксондан ортиқ қонуности ҳужжатидаги хусусийлаштириш тартиб-таомилларини тартибга соладиган нормалар иқтисодиётда нодавлат сектор улушини кўпайтириш, барча тоифадаги бўлажак инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнидан тенг фойдаланишини таъминлаш, битимларнинг очиқ-ошкоралиги ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилмоқда. 



    Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган хусусийлаштиришга доир муайян дастурлар алоҳида диққатга сазовордир. Ушбу дастурлар ёрдамида давлат активлари инвестиция киритиш, юқори қўшимча қийматга эга замонавий экологик ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ташкил қилиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш шарти билан инвесторларга тўғридан-тўғри берилмоқда. Сўнгги йигирма йилда мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самарасида 31 мингдан ортиқ объект маҳаллий ва чет эл компанияларига берилди. Бу, ўз навбатида, қисқа муддат ичида нафақат етакчи тармоқларни технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётда энергия самарадорлигини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш, балки экспорт салоҳиятини юксалтириш имконини берди. Айни пайтда ташқи бозорга хомашё ўрнига юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар етказиб берилаётир. 

    Тадбирда сўзга чиққан Осиё тараққиёт банки бош директори Хуан Миранда, Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер, Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Соп, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Димитрис Цицирагос, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва бошқалар Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йилларида эришган ютуқларини юксак баҳолади ва мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг сўнгги ўн бир йил давомида 8 фоиздан ортиқ даражада сақланиб келаётган юқори ўсиш суръатларини, саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланаётгани ва халқимиз фаровонлиги янада юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 
     

    Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг иқтисодий, инвестициявий салоҳияти, шунингдек, чет эллик сармоядорлар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеофильм намойиш этилди. 

    Жорий йилда мамлакатимизда қўлланилаётган хусусийлаштириш амалиётининг замонавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Президент Ислом Каримов мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш энг муҳим устувор вазифа эканини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, барқарор иқтисодий ўсиш ва мамлакатимиз тараққиётининг истиқболи, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан айни мана шу вазифанинг қандай ҳал этилишига боғлиқ. Шу сабабдан биз хусусий мулк муносабатлари борасидаги қарашларимизни мутлақо ўзгартириш масаласини қайта кўриб чиқишимиз зарур. Шу асосда мустаҳкам ҳуқуқий базани хусусий мулк манфаатларига мослаштиришимиз, мулк ҳуқуқининг кучли юридик норма ва кафолатлари тизимини шакллантиришимиз, хусусий мулкдорларнинг кенг қатламини яратишимиз керак. 


    Шундан келиб чиқиб, давлат активларини янада хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартларини жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартириш жорий йилда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим ва устувор йўналишига айланди. Хусусан, 2015 йил 15 майда Президентимизнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, шу йил 20 августда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. 

    Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида реал иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида давлат иштирокини тубдан камайтириш, 1247 корхона ва объектни хусусий мулкка ўтказиш кўзда тутилган. Хусусан, 68 йирик корхонадаги давлат улуши, жумладан, акциялар назорат пакети хорижий инвесторларга таклиф қилинмоқда. 343 корхонанинг давлат улуши чет эл ва маҳаллий инвесторлар учун савдога қўйилмоқда. 324 объект очиқ савдоларда хорижий ва маҳаллий инвесторларга сотилади. Бундан ташқари, 512 давлат объекти хорижий ва маҳаллий инвесторларга инвестицион мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан «ноль» қийматда таклиф этилмоқда. Мисол учун, «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти, «Самарқандкимё» акциядорлик жамияти, «Навоийазот» акциядорлик жамияти, «Жиззахпластмасса» акциядорлик жамияти ва бошқа стратегик корхоналарда умумий улушнинг 51 фоизини давлат бошқарувида сақлаб қолган ҳолда, қолган қисмини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш шарти билан сотиш таклиф этилмоқда. 

    Қайта тиклаш ва негизида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мажбуриятини қабул қилиш шарти билан самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари «ноль» қийматда хусусий мулкка берилади. 

    Мазкур дастур ижросини таъминлаш доирасида ушбу жараёнларга хорижий инвесторларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    – Компаниямиз 2009 йилда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси билан Ўзбекистонда оғир юк кўтарадиган автомобиллар ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича «JV MAN Auto – Uzbekistan» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолади, – дейди «MAN Truck & Bus AG» компаниясининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий раҳбари Ян Колмайер (Германия). – Ўтган йиллар давомида мазкур завод ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, жорий йилда беш мингинчи юк автомобилини конвейердан чиқарди. Бугунги кунда 40 турдан ортиқ юк ташувчи ва махсус техника ишлаб чиқарилмоқда ва ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилади. Ўзбекистон томонидан берилаётган кенг кўламли имкониятлардан унумли фойдаланиб, яқинда шаҳар ичида қатнаш учун мўлжалланган Lion русумли автобуснинг тажриба намунасини ишлаб чиқардик. Айни пайтда мазкур техника Тошкентда синовдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, яқин вақт ичида янги русумдаги сайёҳлик автобусини ҳам тақдим этамиз. 

    Бугунги кунда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити шакллантирилган, энг илғор халқаро тажрибалар асосида хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларининг мустаҳкам қонунчилик базаси, шунингдек, чет эл капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар учун имтиёз ва преференциялар тизими яратилган. Чунончи, Президентимизнинг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми 300 минг доллардан 3 миллион долларгача бўлган корхоналар 3 йил, 3 миллиондан 10 миллион долларгача бўлган корхоналар 5 йил, 10 миллион доллардан ортиқ бўлган корхоналар 7 йил муддатга юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи ва бошқа қатор мажбурий тўловлардан озод қилинади. 

    Ўрнатилган тартибга кўра, қиймати 50 миллион доллардан ортиқ ва хорижий инвестор улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши давлат бюджети ва бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш мақсадида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансидаги паст ликвидли объектлар “ноль” қийматда сотилмоқда. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция улуши 33 фоиздан кам бўлмаган корхоналарга улар рўйхатга олинган санадан бошлаб икки йил давомида олиб кириладиган мулк ва товарлар учун божхона преференциялари тақдим этилади. 

    – «General Motors» корпорацияси “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон бозорида салмоқли ютуқларга эришмоқда, – дейди «GM Uzbekistan Operation» компанияси президенти ва бошқарувчи директори Хектор Вилларреал (АҚШ). – Айни пайтда «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятининг Андижон ва Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида заводлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда 10 русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилмоқда. Бу йил уларнинг сафига янги «Labo» автомобили ҳам қўшилди. Ўз маҳсулотларимиз турини кенгайтиришни давом эттирамиз. Негаки, Ўзбекистонда самарали фаолият юритиш учун барча зарур шароит яратилган.

    Корхона ва ишлаб чиқариш объектларининг самарали фаолият юритиши корпоратив бошқарув тизими билан бевосита боғлиқ. Мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимининг ривожланиши давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантириш орқали хусусийлаштириш жараёни билан чамбарчас боғлиқ. Ўтган йиллар мобайнида 31 мингдан ортиқ давлат корхонаси хусусийлаштирилди ва бугун мамлакатимизда қарийб 1,2 миллион акциядор бор. 

    Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мамлакатимизда айни пайтда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналишидир. Бугун юртимизда акциядорлик жамиятларининг самарали фаолият юритиши учун зарур меъёрий-ҳуқуқий база ва инфратузилма ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда. Жумладан, кодификация қилинган ҳуқуқларга асосланган меъёрий база Ўзбекистон Ресепубликасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари, 60 дан ортиқ бошқа ҳужжатларни ўз ичига олади. Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчилик ҳуқуқий муносабатларнинг атрофлича ва ошкора белгиланиши билан ажралиб туради. 
    Мамлакатимизда 1994 йилдан буён фонд биржаси, 1999 йилдан марказий депозитарий ва юздан ортиқ инвестиция институтлари (брокерлар, маслаҳатчилар, бошқарувчи компаниялар ва бошқалар) фаолият юритиб келмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) стандартларига мувофиқ, корпоратив бошқарувнинг ривожланиш даражасини ўрганиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқотда ўтиш даври иқтисодиётини бошдан кечираётган бошқа мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги қонунчилиги билан таққослаганда Ўзбекистон қонунчилиги корпоратив бошқарув амалиётини ривожлантириш учун истиқболли асос яратаётгани қайд этилган. 
    Қонунчилик базасини такомиллаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарасида мамлакатимиз 2014 йилда Жаҳон банкининг бизнесни юритиш шартларини ифода этадиган Doing Business рейтингида «Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш» кўрсаткичи бўйича 18 поғона кўтарилди. Бугун юртимизда 90 дан ортиқ мамлакат капитали иштирокида ташкил этилган 5 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Тўлиқ чет эл капитали иштирокида ташкил қилинган ва хорижий корпоратив бошқарув усулларига асосланган қатор корхоналар ҳам мавжуд. 

    Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди. Фармонда давлат улушига эга акциядорлик жамиятларининг ташкилий тузилмаси ва раҳбарлари таркибини янгилаш, 2016-2018 йилларда акциядорлик жамиятлари ҳисоботларини Халқаро аудит стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича нашр этишга ўтиш, Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлар олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларида раҳбарларни хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида саралашни кенг жорий қилиш, хорижий менежерларни жалб этишда қўшимча солиқ имтиёзлари (даромад солиғи ва ижтимоий тўловлардан озод қилиш) ва бошқа тадбирлар назарда тутилган. 
    – Кейинги ўн йилда Ўзбекистонга тез-тез келиб тураман ва мамлакатингизда хорижий инвесторларга давлат томонидан кенг имкониятлар яратилаётганига гувоҳ бўлмоқдаман, – дейди «Lotte Chemical» компанияси президенти Хо Су Йонг (Жанубий Корея). – Жумладан, яқинда компаниямиз иштирокида Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши якунланди. Қиймати қарийб 4 миллиард долларни ташкил қилган ушбу завод табиий газни қайта ишлаб, турли қалинликдаги полиэтилен, полипропилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 
    Форумнинг шўъба мажлисларида хусусийлаштириладиган муайян объектлар тақдимотлари бўлиб ўтди. Ёқилғи-энергетика мажмуаси, машинасозлик, Ахборот-коммуникация технологиялари, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, халқаро туризм соҳаларининг инвестициявий имкониятлари, чет эл капиталини хусусийлаштириш жараёнлари ва истиқболли инвестициявий лойиҳаларга жалб этиш учун ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлимини такомиллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. 
    Форумнинг хорижий иштирокчилари мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор экани ва юртимизда қулай инвестиция муҳити яратилганини қайд этди. Бу чет эллик шериклар билан ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшимча рағбат берадиган муҳим омилдир. 
    Форум якунида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди. Унда халқаро анжуман доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 100 дан ортиқ битим ва меморандум имзолангани эълон қилинди. Шунингдек, бошқа янги инвестициявий лойиҳалар бўйича музокаралар давом этаётгани ҳам қайд этилди. 
    Мухтасар айтганда, Халқаро инвестициявий форум хорижий инвесторларга ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, изчил ривожланаётган ва истиқболли Ўзбекистон бозорида бизнес юритишнинг янги қирраларини очиш имконини берди. 

    Манба: Uza.uz

     

    08.11.2015

    23:35

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06