“Янги махсулотлар яратиш ва уларни ривожлантириш”
Tashkent Academy of Business Administration, Business Monitoring Group ва Author Coaching Group компаниялари ҳамкорлигида 2018 йилнинг 9 июнь куни бизнес-таълим соҳасида кўп йиллик тажриба эгаси, шунингдек “Tashkent Academy of Business Administration” (TABA) академияси асосчиси, таниқли бизнес-тренер Фарҳод Каримов иштирокида “Янги махсулотлар яратиш ва уларни ривожлантириш” мавзусида ташкил этилаётган маҳорат дарсларига таклиф этамиз.
Маҳорат дарси давомида Сиз қуйидаги билимларга эга бўлишингиз мумкин:
- Янги ғояларни пайдо бўлиши: халқаро тажриба;
- Янги бизнес ғояларни шакллантириш;
- Янги бизнес ғояларни яратиш ва саралаш жараёни;
- Концепцияни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
- Инновацион ютуқлар учун муҳим омиллар;
- Мовий океан стратегияси.
Мазкур маҳорат дарслари жорий йилнинг 9 июнь куни соат 14:00 дан 17:00 гача Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг биносида бўлиб ўтади.
Иштирок этиш бепул!
Ҳурматли тадбиркорлар, ушбу 30 нафар тадбиркор учун мўлжалланган маҳорат дарсида иштирок этиш учун Сизлардан фақат ўз фаолиятингизни ривожлантиришга бўлган қизиқиш ва маҳорат дарси давомида фаоллик талаб этилади. Иштирокчилар сони чегараланган, иштирокчиларнинг якуний рўйҳати 30 нафар иштирокчидан ошмаслиги қатъий белгиланган.
Махорат дарсида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва тадбиркорлигини янада ривожлантириш истагини билдирган тадбиркорлар 2018 йилнинг 8 июнь кунига қадар +998 94 612 2435 телефон рақамига ёки @SSPUZB телеграмига мурожаат этишлари мумкин.
Иштирокчиларнинг сони 30 нафарга етса, махорат дарсида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни 8 июнь кунидан олдин тугатилиши мумкин.
04.06.2018
18:45