“Янги маҳсулотлар яратиш ва уларни ривожлантириш” мавзусида маҳорат дарс ўтказилди
Tashkent Academy of Business Administration, Business Monitoring Group ва Author Coaching Group компаниялари ҳамкорлигида 2018 йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг биносида бизнес-таълим соҳасида кўп йиллик тажриба эгаси, шунингдек “Tashkent Academy of Business Administration” (TABA) академияси асосчиси, таниқли бизнес-тренер Фарҳод Каримов иштирокида “Янги маҳсулотлар яратиш ва уларни ривожлантириш” мавзусида маҳорат дарс ташкил этилди.
Маҳорат дарс давомида иштирокчиларининг тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор йўналишларда, жумладан янги бизнес ғояларни шакллантириш, уларни саралаш ва "Мовий океан" стратегияси тўғрисида қизғин музокаралар олиб борилди.
Маҳорат дарс якунида иштирокчилар томонидан бизнес-тренер Фарҳод Каримов иштирокида ташкил этилган қизиқарли маҳорат дарс учун маҳорат дарси ташкилотчиларига самимий миннатдорчиликлар исхор қилинди.
ЎзССП Матбуот хизмати
14.06.2018
14:23