• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Пойтахтимизнинг Учтепа туманида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган коммунал ва қурилиш махсулотлари» кўргазма ярмаркаси ташкил этилмоқда

    2015 йил 23 ноябрдан 27 ноябрга қадар пойтахтимизнинг Учтепа туманида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган коммунал ва қурилиш махсулотлари» кўргазма ярмаркаси ташкил этилмоқда

    Қурилиш материаллари саноати билан шуғулланадиган тадбиркорлар ва компаниялар ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги ва янада ривожланишини таъминлаш учун доимо маҳсулот савдосини яхшилаш ва кенгайтиришга муҳтож бўлади. Маҳсулот бозорлари билан ишлаш эса осон иш эмас. Сотишни ташкил этиш учун ишлаб чиқарувчи махсус бўлим тузиб, харидор ва истеъмолчи билан алоқани таъминлайдиган механизмни ишга тушириши лозим. Бошқача айтганда, саноат структураси таркибида амалий маркетинг бўлими шакллантирилиши лозим.

    Бу бўлим бозор сегменти ҳисобланадиган корхона маҳсулотларини тизимли асосда ўрганиб, бозордаги талаб ва таклифни таҳлил этиш орқали мақсадли мониторинг ўтказиши;

    - мавжуд тамойилларни тадқиқ этиши, харидор ва истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, келажак режаларини тузиши;

    - талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда маҳсулот таннархи ва нарх-навосига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаши,

    - бозорда товарлар ҳаракати эпчил ва тезкор бўлишини таъминлайдиган йўл-йўриқларни топиши талаб этилади.

    Фақат айтишга осон бўлган бу ишлар эса, аслида каттагина маблағ ва анчагина вақт талаб қилади. Ҳолбуки, кўп ҳолларда ишлаб чиқарувчига айни шу иккиси етишмай турган бўлади. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида бу каби муаммоларни самарали ва камчиқим ҳал этишнинг йўлларидан бири доимий фаолият юритадиган (улгуржи) ярмаркалар ташкил этиш ҳисобланади. Чунки маҳсулотни сотиш билан боғлиқ юмушларнинг бир қисмини профессионалларга ишониб топширган ишлаб чиқарувчи ўзининг куч ва имкониятларини маҳсулот сифати ва миқдорини оширишга йўналтиришга сарфлаши мумкин. Чунки ярмарка тайёр маҳсулотга нисбатан талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, режалаштирилаётган маҳсулотга буюртмалар портфелини шакллантиришнинг вақт синовидан ўтган механизми саналади. У ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчига (дилерга) харидор ва истеъмолчи билан бевосита тижорий мулоқотга киришиш имкониятини яратади. Доимий фаолият юритувчи ярмаркалар:

    - сифатли маҳсулотни тарғибот қилишнинг;

    - ишлаб чиқарувчи имиджини оширишнинг;

    -доимий иштирокчи брендини ташвиқот қилишнинг профессионал услубларига ва реал имкониятларига эга бўлади.

    Ярмаркаларда замонавий кўргазма воситалари, техник жиҳозлар, юқори даражада сервис хизмати кўрсатиш имкониятлари мавжуддир. Шунингдек, ярмаркалар турли вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар, хорижий компанияларнинг ваколатхоналари билан доимий алоқада бўлиб туради. Ярмарка фаолиятининг натижаларига кўра, ишлаб чиқарувчилар маҳсулот тайёрлаш, унинг ассортименти ва номенклатурасини янгилаш, сифати ва дизайнини яхшилаш бўйича қарорлар қабул қилиши мумкин.

    Шунингдек, ярмаракалар яна қуйидаги вазифаларни ҳам бажаради:

    • маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини намойиш қилиш ва сотиш учун майдонча ҳозирлаш;
    • сифатли ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
    • ишлаб чиқарувчи-истеъмолчи-буюртмачи занжиридан воситачиларни қисқартириш;
    • маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларини демонополизация қилиш;
    • корхона ва ташкилотлар, фермерлар, ижарачилар ва хусусий шахсларни зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш;
    • товарлар тақчиллигига барҳам бериш;
    • томонларнинг мустақил равишда ўзаро хўжалик алоқаларига кириши;
    • ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулот тайёрлаш режасини тузиши, унинг ассортиментини кенгайтириши ва янгилаши;
    • истеъмолчиларнинг талабини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириши;
    • ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар ва воситачи ташкилотлар ҳамкорлигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича ўзаро келишилган қарорлар қабул қилиш;
    • фойдаланилмаётган ва иккиламчи маҳсулотларни, кондицияга етмаган материаллар ва буюмларни хўжалик муомаласига киритиш;
    • минтақалараро товар алмашинишини фаоллаштириш;
    • янги тур маҳсулотларни реклама қилиш, уларга бўлган талабни шакллантириш, маданият, фан ва техника ютуқлари, янгиликлар ва илғор тажрибаларни тарғиб қилиш;
    • муайян маҳсулотга нисбатан бозордаги талабни аниқлаш;

    Вақти-вақти билан ташкил этиладиган кўргазма-ярмаркалардан фарқли ўлароқ, DIMAX доимий фаолият юритувчи улгуржи ярмарка ҳисобланади. Унда қурилиш материаллари, технологиялари, техникаси ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар, воситачи ташкилотлар, хорижий брендларнинг савдо вакиллари, шунингдек, савдо ва харид бўйича ёрдамчи корхоналар вакиллари иштирок этади. Ярмарка савдоларига аввалдан тайёрлаб қўйилган ёки энди тайёрланиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, бошқа минтақаларга юборилган, бироқ ўша жойда ортиқчалиги билиниб, талаб бор бўлган бошқа жойларга қайтадан савдога қўйилиши мўлжалланаётган маҳсулотлар қўйилиши мумкин.

    Ярмаркада бу товарларнинг ўзи сотилмайди. Улар кўргазмага намуна, буклет, проспект, каталог, чертеж, фотография, слайд, кино ва видеоролик шаклида қўйилади.

    Шунингдек, ярмаркада илмий-техник ишланмалар ҳам экспонат, макет, конструкторлик ва технологик, патент ва лицензия ҳужжатлари шаклида қўйилиши мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар ярмаркада бевосита қатнашиши ёки қатнашмаслиги мумкин.

    Тайёр маҳсулотлар бозорида ярмаркаларга фақатгина олди-сотди операциялари ўтказиладиган тадбир сифатида эмас, балки талабни шакллантирадиган, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, улар ассортиментини кенгайтириш ва янгилаш, сифатини яхшилашга таъсир кўрсатадиган усул сифатида ҳам қараш керак. Бугунги кун харидорига ярмаркага бориб бирон маҳсулот харид қилишнинг ўзи камлик қилади. Унинг учун ишлаб чиқарувчи ва воситаларчилар бирга бозор эҳтиёжини қондирадиган янги ечимлар топиш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини топиш, моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан янада яхшироқ фойдаланиш ҳам муҳим омил ҳисобланади.

    Сиртдан қараганда, улгуржи савдо билан шуғулланадиган ярмаркалар кўп ҳолларда товар биржаларига ўхшаб кетадигандай туюлади. Бироқ улгуржи савдонинг бу шаклларида жуда фарқли жиҳатлар кўп. Масалан, ярмаркада биржага хос бўлган маклерлар, брокерлар, нарх-наво котировкаси каби ажиотаж туғдирадиган унсурлар мавжуд эмас.

    Ярмаркада биржа босими бўлмайди, воситаларчиларнинг сони ҳам кам, нарх-наво ҳам нисбатан барқарор. Харидорлар ва сотувчилар учун ярмаркада иштирок этиш анчайин осон, арзон ва қулай.

    Бундан кўзлаган асосий мақсадимиз қурилиш саноати соҳасида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга, экспортни ташкил этиш ва ривожлантиришга, хорижий қурилиш ва консалтинг компаниялари орқали қўшимча инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашишдан иборатдир.

    Бизнес-марказ ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар билан стратегик ҳамкорлик қилиб, уларга молиявий, юридик, реклама ва маркетинг ҳамда бошқа турдаги хизматлар кўрсатади, ҳамкорларига кредит маблағларини жалб қилишда амалий ёрдам беради.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас!

    Кўргазма иштирокчилари хорижий қурилиш компаниялари ва бизнес-марказ мутахассислари томонидан ташкил этиладиган ўқув семинарларида малака ошириш, улгуржи ярмарка савдоси, логистика, маҳсулот экспедициясини ташкил этиш, электрон биржа савдоларида қатнашиш, сертификатлаш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал қилиш имконига эга бўлади.

    Бизнес маркази кўрсатадиган яна бир энг муҳим хизмат, бу - ярмарканинг доимий аъзолари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва товар белгилари рекламасини ташкил этиш, сифатли маҳсулотларни истеъмолчилар ва буюртмачилар ўртасида оммалаштиришдан иборат.

    Дунё тажрибасидан яхши маълумки, доимий фаолият юритувчи ярмаркалар ишлаб чиқарувчига ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйишда беминнат кўмакчи бўлади. Истеъмолчи учун эса сифатли қурилиш материалларини воситачиларсиз, хоҳлаган тўлов тури билан арзон нархларда харид қилишга шароит яратади.

    Барчангизни 2015 йил 23 ноябрдан 27 ноябрга қадар пойтахтимизнинг Учтепа туманида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” коммунал ва қурилиш махсулотлари» кўргазма ярмаркасида кутамиз. Ярмаркада қатнашиш учун шартномалар тузилиши давом этмоқда.

    Қўшимча маълумотларни (+99895) 177-98-24, 247-64-99, 247-01-01рақамли телефонлар ва info@chamber.uz    интернет сайтидан олишингиз мумкин.

    Кўргазма-ярмарка тўғрисида қўшимча маълумот:

              

              

    16.11.2015

    00:51

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06