Малайзияда ўтказиладиган “Халқаро иштирокчилар учун иқтисодий дипломатия” мавзусидаги халқаро семинарга таклиф этамиз
Малайзиянинг техник ҳамкорлик дастури (MTCP) Малайзия ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институти (IDFR) билан ҳамкорликда “Халқаро иштирокчилар учун иқтисодий дипломатия” мавзусида халқаро семинар ташкил этмоқда.
Семинар 2018 йилнинг 13-27 сентябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лампур шаҳрида инглиз тилида ташкил этилади.
Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, кунлик овқатланиш, ҳамда бир томонлама авиабилет харажатлари молиялаштирилади.
Дастур қатнашчилари учун қуйидаги талаблар белгиланган:
- Ёши 25-45гача;
- Камида 5 йиллик иш тажрибаси;
- Инглиз тилини мукаммал даражада билиши.
Дастурда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни 2018 йил 6 июлга қадар тақдим этишингизни сўраймиз:
- Анкета;
- Иш жойидан маълумотнома;
- Паспорт нусхаси;
- Диплом нусхаси;
- ОВИР нусхаси (агар бор бўлса);
- Савдо-саноат палатасига аъзолик гувохномаси.
Қўшимча маълумотлар билан +998 71 150 60 06 рақами орқали танишингиз мумкин.
ЎзССП Матбуот хизмати
22.06.2018
11:16