Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон ишбилармон доира вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 3-6 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қирғизистон Республикаси “JIA” Ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ассоциация вакиллари ва Қирғизистон ёш тадбиркорларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи режалаштирилмоқда.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонлик тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш, хусусан ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар уюштириш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қирғизистон Республикаси “JIA” Ассоциацияси ўртасида меморандум имзоланиши белгиланган.
Делегацияси вакиллари озиқ-овқат, текстиль ва авто эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш соҳалари фаолияти билан яқиндан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишади.
Қўшимча маълумотлар учун И.Нуриддиновга (Тел.: (+998 71) 150-60-06) мурожаат этишингиз мумкин.
ЎзССП Матбуот хизмати
02.07.2018
19:28