Тошкент Молия институтида “Иқтисодиётда инновацион жараёнларни ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ролини ошириш - иқтисодий ўсиш омилидир” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 16 февралдаги 51-сон буйруғи 3-иловасига биноан, Тошкент молия институтининг “Бизнес ва тадбиркорлик” кафедраси 2015 йилнинг 20 ноябрь куни соат 1100 да “Иқтисодиётда инновацион жараёнларни ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ролини ошириш - иқтисодий ўсиш омилидир” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.
Илмий-амалий анжуман қуйидаги секциялардан иборат:
-инновацияларни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишлари, унинг таҳлилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
-реал секторни ривожлантиришда инновацион тадбиркорликнингаҳамияти;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ресурслари бериш тизимини ислоҳ этиш;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш.
18.11.2015
00:36