“Коммунал соҳа ва қурилиш материаллари саноатида қайта ишлайдиган ва юқори технологияларга асосланган корхоналар ва ишлаб чикаришни жадал ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида бизнес-семинар ўтказилади
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "DIMAX sanoat savdo ko’rgazma biznes markazi"да ташкил этилаётган курилиш ва коммунал соҳа маҳсулотлари кўргазмаси доирасида 23 ноябрь куни “Коммунал соҳа ва қурилиш материаллари саноатида қайта ишлайдиган ва юқори технологияларга асосланган корхоналар ва ишлаб чикаришни жадал ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида бизнес-семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Семинар доирасида «Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан қурилиш соҳасидаги конунчиликни янада такомиллаштиришиинг долзарб масалалари тўғрисида», «Мамлакат иктисодиётида коммунал соҳа ва қурилиш материаллари саноатида қайта ишлайдиган ва юкори технологияларга асосланган корхоналарни ривожлантиришнинг долзарб масалалари», «Қурилиш материаллари саноатида рақобатдош ва экспортбоп замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг долзарб масалалари», «Коммунал соҳа ва қурилиш материаллари саноатида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг истиқболи» каби мавзуларда маърузалар ўқиб эшиттирилади.
Тадбир сўнггида савол-жавоблар кўринишида очиқ мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.
18.11.2015
04:45