«Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Иккинчи Тошкент Халқаро Паррандачилик Форуми “ЕвроОсиё-2015”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон менежерлар уюшмаси ҳамда “Паррандасаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда 2015 йил 24 ноябрь куни «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасининг конференциялар залида Иккинчи Тошкент Халқаро Паррандачилик Форуми “ЕвроОсиё-2015”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Форумни ташкил этишдан асосий мақсад – республикамизда паррандачилик саноатини ривожлантириш, парранда етиштирувчи хўжаликлар учун замонавий технологиялар ва ветеринария ҳамда дори воситаларини етказиб бериш, паррандачилик саноатидаги жаҳон амалиётида қўлланилаётган илғор бошқарув тажриба ва технологиялари билан ўзаро тажриба алмашиш, паррандачилик учун замонавий мини-технологияларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича масалаларни муҳокама килишдан иборатдир.
Форум доирасида паррандачиликни ташкил этиш, ветеринария, омухта-ем ишлаб чиқариш ҳамда паррандачиликда замонавий технологияларни жорий этиш йўналишлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Мазкур Форумда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига (+99871) 150-60-07 телефон рақами орқали мурожаат этишингизни сўраймиз.
20.11.2015
05:32