Софияда Ўзбекистон-Болгария савдо уйи очилди
Жорий йилнинг 12 июл куни Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Болгария Республикаси София шаҳрига ташриф буюришди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Болгария ҳукуматлараро комиссиясининг бешинчи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришдан иборат.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Болгария савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда бир қатор давлат вакиллари ҳамда Болгария ишбилармон доира вакиллари қатнашишди.
Ўзбекистоннинг «Ўзтрейд» ташқи савдо компанияси ва Болгариянинг “MBI Engineering Ltd” компанияси ҳамкорлигида очилган савдо уйининг очилишида Болгарияга етказилаётган Ўзбекистон маҳсулотлар ҳажмини оширишдан иборат.
Ўзбекистон-Болгария савдо уйининг очилиш маросимида қатнашган иштирокчилар Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестицион салоҳияти билан таништирилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Болгария ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналиши эканлиги таъкидланди. Шунингдек, тадбир давомида транспорт, логистика, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.
Ўзбекистоннинг «Ўзтрейд» ташқи савдо компанияси Ўзбекистон-Болгария савдо уйида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларининг кўргазмаси (шоу-рум)ни ташкил этиб унинг доимий фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирган.
ЎзСCП Матбуот хизмати
13.07.2018
19:47