• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида қўшма видеоселектор ўтказилди

    Бугун 20 июл куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида “Республика аҳолисининг  кенг қатламларини тадбиркорликка йўналтириш бўйича ўқув жараёнларини такомиллаштиришнинг истиқболлари” мавзусида қўшма видеоселектор тарзидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирдан кўзланган мақсад, тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази томонидан аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларининг натижадорлиги ва ушбу жараёнлар самарадорлигини ошириш йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

    Шу жумладан, 2018 йилнинг I-ярим йиллигида ҳудудларда жами 308 та бепул ўқув курслари (II-чорак бўйича 153 та) ташкил этилган. Ташкил этилган ўқув курсларида жами 5 496 тадбиркорлик субъекти вакиллари ва аҳоли бепул ўқитилган (II-чоракда 2990 нафар иштирокчи) бўлиб, уларнинг 4 758 нафари (II-чоракда 2252 нафар иштирокчи) марказ сертификатлари билан тақдирланган.

    Ўқувлардан кейинги кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг I-ярим йиллигида таҳсил олган тингловчилардан 467 нафари (II-чоракда 244 нафари) тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, 221 нафар тадбиркорлик субъектлари (II-чоракда 112 нафари) фаолияти янада кенгайган. Бунинг натижасида 920 тадан ортиқ янги иш ўринлари (II-чоракда 472 та) яратилишига эришилган.

    Шунингдек, I-ярим йилликда Марказ тингловчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва янада кенгайтириш мақсадида жами 5,8 млрд. сўм миқдоридаги банк кредит маблағлари (II-чоракда 3,5 млрд. сўм) олинган ҳамла маблағлар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводлар, дурадгорлик устахоналари ва тикув цехларини, савдо шаҳобчалари, ҳаммомлар очишга йўналтирилган.

    Бу борада, давра суҳбати давомида, тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказида таҳсил оладиган тадбиркорлар учун ҲХРда ишлаб чиқарилган кичик технологиялар ва асбоб- ускуналарни банкнинг микрокредитлари шарти асосида харид қилиш учун мақбул шароитлар яратиш масаласи кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини билимлари ва омилкорликларини муттасил ошириб боришда янги интерактив ва масофавий методлар қўлланишининг истиқболлари давра суҳбати муҳокамаларининг муҳим мавзусига айланди. Зеро, ўқув курслари жараёнида тадбиркор-тингловчилар ўртасида ўқув курслари методикаси ва сифати бўйича сўровномалар ўтказилиб, марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклиф ва мулоҳазалар берилган:

     - ўқув курсларида ўқитиш жараёнида инновацион ғоялар, масофавий ўқитиш, юқори технологиялар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланишни кенг тадбиқ этиш;

     - ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш ҳамда уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш мақсадида ўқув курсларининг муддатларини узайтириш ҳамда “он-лайн” тарзда, узлуксиз ўқитишни ташкил этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;

     - ўқув курсларида дарс ўтиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиб бориш;

     - ўқув курсларига олий таълим муссасаларидан маркетинг ва молиявий менежмент каби йўналишлар бўйича малакали мутахассисларни ва махсус малакали бизнес тренерлар гуруҳини ташкил этиш орқали, уларни ушбу ўқув курсларига доимий тарзда жалб қилиб бориш.

    Давра суҳбати якунида, тадбиркорларни масофавий ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги воситаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, “Норма” профессионал ривожланиш маркази ва бошқа бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда яратилган www.direktor.uz ва www.1uz.uz порталларининг тақдимоти ўтказилди.

     

    ЎзССП Матбуот хизмати 

    20.07.2018

    16:53

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06